Москвадаги мешчанлик суди «Ҳизбут-Таҳрир» экстремистик гуруҳининг етакчи вакилини ҳибсга олди. Бу ҳақда РИА «Новости» ахборот агентлиги хабар тарқатди.

«Суд террорчиликда гумон қилинган «Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий» экстремистик гуруҳининг етакчиси Мирзобах Қурбоновни ҳибсга олиш бўйича чоралар ишлаб чиқди », — дейди маҳаллий суд матбуот котиби Юлия Бочарова.

Олдинроқ, Россия ИИВ Москвадаги «Ҳизб ут-Таҳрир» гуруҳи етакчиси қўлга олингани ҳақида ҳабар берганди.

«Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий» гуруҳига алоқадорликда шубҳа қилинган 100 нафар одам полиция идорасига олиб келинган. Махсус хизмат 22 нафар гуруҳ вакилларини ҳибсга олган.