Нигерияда энг камида 10 киши худкуш террорчининг қурбонига айланди, дея хабар берди Reuters. Мамлакат шимоли-шарқидаги Борно федерал штатида жойлашган масжидда рўй берган портлаш вақтида 11 киши жароҳат олди.

Қайд этилишича, Борно “Боко Харам” радикал гуруҳи жангариларининг қадрдон штати ҳисобланади.
Қўшни Нигер давлати жангарилар сабабли Нигерия билан чегарада фавқулодда ҳолат жорий этди.