23 октябрь, жума куни Нигерия шимоли-шарқидаги Борно федерал штатининг Майдагури шаҳрида жойлашган масжидда содир этилган портлаш туфайли ҳалок бўлганлар сони 28 нафарга етди. Бу ҳақда Нигерия ҳуқуқ тартибот ходимларига асосланган ҳолда AFP хабар берган.

Айни вақтда қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Маълумотларга кўра, бу теракт террорчи танасига ўрнатилган бомба ҳаракатга келтирилиши орқали содир этилди.

Ушбу теракт учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмаган.

Тахминларга кўра, бу теракт "Боко Ҳарам" жангарилар томонидан амалга оширилди.