23 октябрь куни Франциянинг жанубидаги Жиронда департаментида рўй берган ҳалокатли ЙТҲ қурбонлари сони 43 нафар бўлди. Бу ҳақда ITELE телеканали орқали маълум қилинди.

Франция жанубига экскурсия учун йўл олган пенсионерлар минган автобус Жиронда департаментининг Пюиссиген шаҳри яқинида юк машинаси билан тўқнашиб кетган ва натижада ёнғин чиқиб, автобус ичидагиларнинг аксари ҳалок бўлганди.

Дастлабки хабарларда бу ҳодиса натижасида ҳалок бўлганлар сони 49 нафарга етгани айтилганди.

"Воқеа жойидан 3 ёшли боланинг ҳам жасади топилган", дейилади телеканал хабарида.
Боланинг жасади юк машинаси кабинасида аниқланган. Бу бола юк машинаси ҳайдовчисининг ўғли бўлган. Ҳайдовчи ҳам воқеа жойида вафот этган.

Ушбу тўқнашувдан фақат 5 киши омон қолган ва уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.