ОАВ расмий Вашингтоннинг Суриядаги ҳарбий контингентини кенгайтирмоқчилигидан хабар топди

Жаҳон 23 Октябрь 2015 2779

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти Сурияда учишлардан холи ҳудуд яратишни ва бу мамлакатдаги ҳарбий контингенти миқдорини ошириш йўлларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбасига асосланиб, The New York Times нашри хабар берган.

Маълум қилинишича, Оқ уйда 18 октябрь куни Сурияда учишлардан холи ҳудуд барпо этиш масаласи бўйича мажлис ўтказилган. Унда АҚШ давлат котиби Жон Керри ва бошқа юқори мартабали амалдорлар иштирок этишган. Пентагон раҳбари Эштон Картер бу ғояга ишончсизлик билан қараган. У бу лойиҳа туфайли Суриядаги россиялик ҳарбийлар билан низо келиб чиқишидан хавотирланган.

Нашрда ёзилишича, бу мажлисда президент Барак Обама иштирок этмаган. У бу лойиҳага бутунлай қарши турмоқда.

Мажлисда йиғилганлар Суриянинг Туркия ва Иордания билан чегаралари яқинида ҳам Сурия фуқаролари учун хавфсиз ҳудуд яратиш масаласини муҳокама қилишгани айтилган. Нашрнинг ёзишича, Вашингтондагилар бу орқали Суриядаги мухолиф кучларга ҳам ёрдам беришни мўлжаллашмоқда.

5 октябрь куни АҚШдаги яна бир нашр, Financial Times Россия ва АҚШ Сурияда ўзларини ақлсиз тутаётгани ҳақида ёзиб чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Башар Асаднинг илтимосига кўра, 30 сентябрь куни Сурияда ИШИДга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказишни бошлади.

АҚШ эса 2014 йилнинг сентябрида Сурияга кирганди.

Бугун, Барак Обама мамлакатнинг 2016 йилдаги мудофаа бюджетига расман вето қўйди. Бу лойиҳада ҳарбий харажатлар учун 612 миллиард доллар ажратиш сўралганди.

Мазкур қонун лойиҳасида, жумладан, Украинага ҳарбий ва разведка соҳасида 300 миллион доллар миқдорида молиявий кўмак кўрсатиш ҳам назарда тутилган эди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар