Суриядаги жанглардан бирида Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажотга тансоқчилик қилган Абдулла Бағири Нияраки ҳалок бўлган. Бу ҳақда Фарс ахборот агентлиги маълум қилди.

Аниқлик киритилишича, ҳарбий маслаҳатчи сифатида Эронга борган Абдулла Нияраки Ҳалаб учун жанглардан бири вақтида ўққа учган.

Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Эрондан 1000 кишилик ҳарбий контингент Сурия ҳукуматига ИШИД билан жанглар учун ёрдам бериш мақсадида етиб борган эди.

Биринчи кунги ҳарбий ҳаракатлардаёқ эронлик 3 нафар офицер ҳалок бўлганди. Булар полковник Фарҳод Ҳасунзода, бригада генерали Ҳожи Ҳамид Мухторбанд ва генерал Хосейн Хамдани эди. Уларнинг барчаси Ислом инқилоби муҳофазаси Корпуси аъзолари бўлишган.