Одесса божхонасининг янги раҳбари 2014 йилда ҳеч қандай маош олмаганини маълум қилди

Жаҳон 23 Октябрь 2015 1976

Украинанинг Одесса вилояти божхонасининг янги раҳбари Юлия Марушевская 2014 йил учун 32 минг 847 гривен даромад олганини декларация қилди. Бу декларация Одесса вилояти маъмурияти сайтида чоп этилган бўлиб, Марушевская яқингача бу ерда раҳбар Михаил Саакашвилининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Марушевская даромад манбаини айтмаган, бироқ “маош” бандига “йўқ” маъносини англатувчи “чизиқ” қўйган.

Марушевскаянинг турмуш ўртоғи Маркиян Процив эса ўтган йили 587 минг 95 гривен даромад топган, ундан 33 минг 160 гривенни маоши, қолгани эса тадбикорлик фаолиятидан олинган даромад ташкил қилган.

Декларацияда Марушевскаянинг кўрсатишича, унинг на квартираси ва на ер майдони, на автомобили бор. Унинг турмуш ўртоғи 76,1 квадрат метрлик квартирага ҳамда 2008 йилги Opel Astra ва 2013 йилги Mazda 6 автомобилларига эга.

16 октябрда Украина президенти Пётр Порошенко Одесса вилояти божхонаси раҳбарининг тайинланиши масаласига аралашишга қарор қилиб, 19 октябрдан унга 26 ёшли Юлия Марушевская раҳбарлик қилишини эълон қилди.

Кўпроқ янгиликлар