Американинг Портленд (Орегон штати) шаҳрида ноодатий ўғирлик содир бўлди. Пичоқ билан қуролланган ўғри уйга яширинча кирган ва ухлаб ётган хонадон эгалари олдигача бориб, уларнинг буюмларини ўмарган. Секингина қочиб қолиш ўрнига либосларини ечиб, оилавий жуфтлик ухлаётган ётоқ ўрнига чўзилган.

Associated Press агентлиги хабарига кўра, ўғри бу билан ҳам тинчланмасдан, ўз қурбонларидан ўпич олишга қарор қилади. Ўз ҳиссиётларини ифода этишнинг ёрқин палласига келганида уй эгаси уйғониб қолади ва ўғрини итариб юбориб, тўппончасидан жиноятчига қарата уч маротаба ўқ узади. Ўғрининг бахтига ўқлар бошқа томонга учади. Ғаройиб жиноятчи либосини кийишга зўрға улгуради ва қочиб қолади.

Гумондор шахс озодликда узоқ юра олмади. 32 ёшли Ричард Дефейдис полиция томонидан бўш турган қўшни уйдан тутиб олиниб, гиёҳванд модда истеъмол қилмагани аниқланиши учун шифохонага жўнатилади. Шундан сўнг унга нисбатан бузиб кириш билан ўғирлик қилиш, жинсий тажовузкорлик ва қуролдан ноқонуний фойдаланиш айблари илгари сурилди.