23 октябрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани тўғрисида 120- хабар келиб тушди. Уларнинг 60таси ўз тасдиғи топди. Автомобилларга бир оз шикаст етган, бироқ ҳодисалардан ҳеч ким жабр кўрмади, дея хабар тарқатди Астана телеканали.

Полиция ходимларининг сўзларига кўра, ҳайдовчилар ҳавонинг кескин совушига тайёр бўлишмаган. Бу эса йўлларда кўп сонли тирбандликларни келтириб чиқарган.
ЙТҲларига оралиқ масофанинг сақланмаслиги ва кўплаб ҳайдовчилар ёзги ғилдиракларни қиш учун мўлжалланганларига алмаштириб улгурмагани сабаб бўлгани айтилмоқда. Полиция ҳайдовчиларга ўз автомбиллари ғилдиракларини зудлик билан алмаштиришни тавсия қилмоқда.