Ўзбекистонда биологик актив қўшимчалар ишлаб чиқариш ҳажми кенгайтирилади

Ўзбекистон 23 Октябрь 2015 1678

Ўзбекистонда кейинги 2 йил ичида биологик актив қўшимчалар (БАД) ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ҳамда маҳаллий хомашё асосида шундай маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этиш режалаштирилди.

Бундай корхоналар ташкил этилиши билан "Узфармсаноат", "Дори-дармон" компанияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуғулланади.

Sputnik нашри хабарига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 70дан ортиқ хилдаги дори воситалари ва биологик актив қўшимчалар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган 100га яқин корхона фаолият кўрсатмоқда. 20дан ортиқ фармацевтик компания дунёнинг 30дан ортиқ мамлакатига дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар етказиб беради.

Тошкентдаги Биорганик кимё ва Кимё институтлари ходимлари Ўзбекистон фанлар академияси ҳамда Тошкент фармацевтика институти билан ҳамкорликда биологик актив қўшимчалар бўйича тадқиқотлар олиб боришмоқда.

Кейинги 20 йил ичида тадқиқотчилар 30га яқин дори воситалари ишлаб чиқишган. Уларнинг ишлари корхоналар томонидан ҳаётга татбиқ қилинган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66396 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36812 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 134 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 142 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 1457 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 359 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 259 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 921 Ўзбекистон
Маккада Каъба ёпинғичи – Кисванинг кўргазмаси очилди
23:20 / 16.08.2017 1586 Жамият
Кўпроқ янгиликлар