Ўзбекистонда ҳаракатдаги таркиблар ишлаб чиқаришга 202 млн доллар сармоя киритилади

Ўзбекистон 23 Октябрь 2015 1893

“Ўзбекистон темир йўллари” компанияси Тошкент механика заводи (собиқ В.Чкалов номидаги авиацион ишлаб чиқариш бирлашмаси) базасида ҳаракатдаги таркибларни ишлаб чиқаришга 202 миллион доллар сармоя киритади.

Ҳукумат томонидан тасдиқланган ишлаб чиқариш дастури 4 йўналишдаги 14 лойиҳани ўз ичига олади: янги юк вагонларини қуриш (йилига 650 дона), рефрижератор секция ва контейнерлар (300 дона), йўловчи вагонлари (50 дона), шунингдек, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш. Лойиҳалар темир йўл компаниясининг шахсий маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Мазкур дастурни амалга ошириш учун Тошкент механика заводининг 81,52 фоиз ҳажмдаги давлат активлари “Ўзбекистон темир йўллари” устав фондига ўтказилди. 2015 йил сўнгига қадар муассаса имкониятларининг темир йўл компанияси ишлаб чиқариш тузилмаларига мослаштириш ишлари тугалланиши режалаштирилган. 2018 йилнинг 1 январига қадар ТМЗ янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш фаолияти самарадорлиги учун бир қатор солиқ ва божхона имтиёзларига эга бўлади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар