Ўзбекистонлик дизайнер Шарқий Европадаги йирик мода ҳафталигида иштирок этмоқда

Маданият 23 Октябрь 2015 5519

23 октябрь куни ўзбекистонлик дизайнер Зулфия Султон Шарқий Европадаги йирик – Mercedes Benz Fashion Week Russia мода ҳафталиги доирасида ўз коллекциясини намойиш этади.

Mercedes-Benz Fashion Week Russia мода ҳафталигининг 31- мавсуми 21–25 октябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳридаги “Манеж” марказий кўргазма залида бўлиб ўтмоқда. Унда Россия, АҚШ, Туркия, Украина ва бошқа мамлакатлардан келган 70 нафардан зиёд дизайнер 2016 йил баҳор-ёз мавсумига бағишланган коллекцияларини намойиш этади. Ўзбекистон номидан эса Zulfiya Sulton бренди иштирок этмоқда.

Zulfiya Sulton – haute couture сегментидаги етакчи ўзбек брендларидан бири бўлиб, 2007 йилда дизайнер Зулфия Султон томонидан асос солинган. Мазкур бренд Монакодаги Monte Carlo Fashion Week (2015 йил), Римдаги Alta Roma Alta Moda – Room Service (2015), Миландаги Festival De La Moda Russo (2014), Париждаги Les Belles Artistes a Paris мода тадбирларида муваффақиятли иштирок этган. Жумладан, 2014 йилда Миландаги мода фестивалида “Энг юқори сифат учун” номинациясида ғолибликни қўлга киритган.

Кўпроқ янгиликлар