Павел Недвед "Ювентус"нинг вице-президенти этиб тайинланди

Спорт 23 Октябрь 2015 1233

"Ювентус" жамоаси раҳбарияти Павел Недведни жамоанинг қице-президенти этиб тайинлашга қарор қилишди. Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар тарқатди.

Бунгача 43 ёшли Недвед жамоада спорт директори сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

"Ювентус" жамоаси президенти Андреа Аньеллининг қайд этишича, Нндвед кейинги 5 йиллик фаолияти давомида жамоа ривожи учун кўп иш қилди ваянги вазифасида ҳам масъулият билан ишлай олади.

"Менинг жамоадаги ишимда кўп нарса ўзгармайди. Мен аввалгидек футболчилар ва мураббийлар билан ҳамкорликда ишлашни давом эттираман. Ҳар куни улар билан футбол майдонида учрашиб, гаплашаман. Майдонда ўзимни жуда қулай ҳис қиламан", дейди Недвед.

Ушбу чехиялик собиқ футболчи ўз фаолиятининг асосий қисмини айнан "Ювенус"да ўтказган. У 2001 йилда жамоа сафига келиб қўшилиб, футболчиликни тугатгани 2009 йилгача шу жамоа аъзоси бўлиб қолганди. У 2003 йилда "Олтин тўп" соҳибига айланганди.

Маълумот учун, Недвед Чехия терма жамоаси сафида 91 марта ўйин ўтказиб, 18та гол урган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71425 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37185 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21542 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81228 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61913 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 753 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 576 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 589 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 258 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 541 Маданият
Кўпроқ янгиликлар