Португалия президенти Аннибал Каваку Сильва мамлакат бош вазири Педру Пассуш Коэльюни ўз лавозимида кейинги муддатга ҳам қолдирди.

"Мен Педру Пассуш Коэльюни коалиция ичидаги сайлов ғолиби сифатида мамлакат бош вазирлигига қайта тайинлайман", дейди президент.

У бу масаладаги охирги сўз парламент томонидан айтилиши, агар депутатлар унинг дастурини маъқуллашмаса, вазир истеъфога чиқишини маълум қилган.

Коэлью 10 кун ичида ўз дастурини парламентга тақдим этиши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 4 октябрь куни Португалияда парламентга сайловлар бўлиб ўтган, унда Коэлью раҳбарлигидаги Португалия ўнг марказчилари коалицияси (Социал-демократик партия - СДП) 37 фоиз овоз билан ғалаба қилганди. Мухолиф Антониу Кошта раҳбарлигидаги Социалистик партия (СП) 32 фоиз овоз олган.

Сайловларда 13та сиёсий партия ҳамда 3та коалиция иштирок этган.