Пекинда ШҲТ МККнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон 23 Октябрь 2015 1507

2015 йилнинг 20-23 октябрь кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Йиғилишда Ўзбекистоннинг ШҲТда 2015-2016-йилларда раислиги доирасидаги асосий тадбирларни ўтказиш жадвали, жорий йилнинг декабрь ойида ХХРда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлар) Кенгашига тайёргарлик кўриш жараёни ва умумий кун тартибининг бошқа долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Пекин шаҳрига ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Чен Гопин билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда икки томонлама ва ШҲТ доирасидаги Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Кўпроқ янгиликлар