Россия президенти Владимир Путин америкаликлар томонидан Сурияга авиацияга қарши курашиш мажмуаларининг берилиши мумкинлигини хато деб атади.

“Ўйлайманки, бу юз бермайди. Бу мажмуалар америкалик учувчилар ҳам хавф туғдиради, АҚШ раҳбарияти ахир онгли одамлар”, деб айтди “Россия раҳбарияти россиялик учувчилар учун хавфга қандай жавоб беради?” деган саволга Путин.

Путиннинг айтишича, Суриядаги ҳарбийлар ҳам Сурия, ҳам Россия манфаатларини ҳимоя қилмоқда.

“Улар ўз ҳаёти ва саломатлигини хатарга қўймоқда. Мен улар билан фахрланаман. Уларнинг барчаси ҳақиқий қаҳрамонлар. 50 йил аввал Ленинград кўчалари мени бир қоидага ўргатган: агар муштлашувдан қочишнинг иложи бўлмаса, унда биринчи ҳужум қилиш керак. Террорчилар Россияга умуман нафрат билан қарайди”, деб айтди Путин.

Путин Волгоградда юз берган терактларни мисол қилиб ўтди.

“Улар бизга қарши курашади. Унда биз улар билан ўз ҳудудимизда курашгандан кўра, у ерда курашганимиз афзалроқ”, деб таъкидлаб ўтди Путин.