Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиев 5 йил ичида биринчи марта жамоатчиликка кўриниш берди.
Шунча йиллардан буён илк маротаба интервью бераётган собиқ давлат раҳбари 2010 йил 7 апрель куни бўлиб ўтган воқеаларга ўз муносабатини билдирди. Шунингдек, у Беларусдаги ҳаёти ҳақида гапирди.

Анжуман Бакиевнинг “Азоб, муҳаббат, илинж: менинг Қирғизистоним” китоби тақдимоти муносабати билан ўтказилди.
Бакиевнинг таъкидлашича, унинг китоб ёзишига сабаб бўлган асосий омиллардан бири Қирғизистоннинг амалдаги раҳбарияти унга ахборий хуруж қилишда давом этаётганлиги бўлган.

“Ҳа, мен танқидга муносибман, лекин бунақа ошкора қоралашга муносиб эмасман”, - деб ҳисоблади у. Шунингдек, у ўша куни Оқ уй яқинида ҳалок бўлганларнинг ҳеч бири, баллистик экспертиза натижаларига кўра, унинг одамлари томонидан ўлдирилмаганини таъкидлади.
Бакиев “давлат тўнтариши ташқи кучларнинг ёрдамисиз содир бўлмас эди”, деб ҳисоблашини айтди.