Рассом Тистер Гейтс 1 доллар эвазига Чикагодаги ташландиқ банк биносини сотиб олди ва унга 3,7 миллион доллар пул сарфлаб, қайта таъмирлади. Бино архитектура ёдгорлигига айлантирилди.

Гейтснинг Rebuild Foundation фондининг маълум қилишича, Stony Island Art банкининг ушбу биноси замонавий санъат кўргазмасида намойиш этилади.

Банк биноси 1923 йилда қурилган. Молиявий ташкилот 1980 йилда касодга учрайди ва бино ўшандан бери қаровсиз ётганди. Гейитс уни сотиб олди ва қайта таъмирлади.