«Реал» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Forbes расмий сайтида эълон қилинган 2015 йилда спортчилар орасидаги энг қимматбаҳо брендлар рейтингида қайд этилди.

Маълум қилинишича, Роналдунинг бренди 16 миллион долларга баҳоланган. Бу рўйхатда Роналдунинг "Олтин тўп" мукофоти йўлидаги асосий рақиби Лионель Мессининг номи йўқ.

Рўйхатнинг юқори ўнталигида америкалик гольфчи Тайгер Вудс етакчилик қилиб турибди. Вудснинг бренди 30 миллион долларга баҳолади.
Иккинчи ўринда ҳам гольфчи Фил Микельсон қайд этилган.
Америкалик баскетболчи Леброн Жеймс ва швейцариялик теннисчи Рожер Федерер учинчи ўринни бўлишиб олишган.

Криштиану Роналду ушбу рейтингга киритилган ягона футболчи бўлди.

Шунингдек, Forbes Роналду аъзоси бўлган "Реал" клубини жамоалар бўйича энг қимматбаҳо брендлар рўйхатида 5-ўринга жойлаштирган.

Қуйида 2015 йилнинг энг қимматбаҳо брендга эга спортчиларининг тўлиқ рўйхати билан танишиш мумкин:

1. Тайгер Вудс (гольф) — 30 млн доллар;
2. Фил Микельсон (гольф) — 28 млн доллар;
3. Леброн Жеймс (баскетбол) — 27 млн доллар;
4. Рожер Федерер (теннис) — 27 млн доллар;
5. Махендра Сингх Дони (крикет) — 21 млн доллар;
6. Усейн Болт (енгил атлетика) — 18 млн доллар;
7. Кевин Дюрант (баскетбол) — 18 млн доллар;
8. Криштиану Роналду (футбол) — 16 млн доллар;
9. Рори Макилрой (гольф) — 12 млн доллар;
10. Флойд Мэйуэзер (бокс) — 11,5 млн доллар.