Россия Қуролли кучлари Бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи генерал-полковник Андрей Картаполов Россия авиацияси Сурияда Эвфрот дарёсидаги кўприкка зарба бергани ва шу тариқа ИШИД террорчиларини Ироқдан таъминланишини тўсиб қўйганини маълум қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигининг матбуот баёнотида маълум қилинди.

“Дайр-аз-Зўр ҳудудидаги Эвфрот дарёсидаги кўприк логистик занжирнинг муҳим объекти ҳисобланади. Бугун россиялик учувчилар бу объектга аниқ зарбалар берди, оқибатда кўприк террорчилар томонидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишга яроқсиз ҳолга келди”, деб айтди Картаполов.

Картаполовнинг айтишича, Ироқдан ИШИД жангариларига қурол-аслаҳа, ўқ-дорилар ва моддий маблағлар етказиб бериш йўли рус дронлари томонидан фош қилинган.

“Таъкидлаб ўтмоқчиман, зарба бизнинг америкалик ҳамкорларнинг таъкидлашича, ИШИД тузилмалари назоратида бўлган ҳудудга берилди”, деб қўшимча қилди Картаполов.

Картаполовнинг таъкидлашича, суриялик ҳарбийлар бундан фойдаланиб, жангарилардан таянч пунктларидан бирини орқага қайтариб олдилар.