Россия бош штаби: Суриядаги жангарилар янги жангарилар қочишининг олдини олиш мақсадида махсус отрядларни яратмоқда

Жаҳон 23 Октябрь 2015 5584

Суриядаги жангарилар террорчилик гуруҳлари сафига сафарбар қилинган ўсмирларнинг қочиб кетишига тўсқинлик қилиш мақсадида махсус тўсувчи отрядларни яратмоқда, деб айтди Россия Қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи генерал-полковник Андрей Картаполов. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг матбуот-баёнотида маълум қилинди.

“Бизга маълумки, Ҳалаб вилоятидаги бандит тузилмаларининг баъзи етакчилари янги жангариларни тўхтатишга уриниб, энг вафодор жангарилардан тўсувчи отрядларни тузмоқда”, деб айтди Картаполов.

Картаполовнинг айтишича, гап террорчилар томонидан эълон қилинган сафарбарлик давомида сафарбар қилинган 12 ёшдан катта бўлган ўсмирлар ҳақида кетмоқда. Улар қўрқувдан қурол ташлаб, ўз позицияларини оммавий тарзда тарк этмоқдалар.

Кўпроқ янгиликлар