Россияда 3,7 млнга яқин хорижлик ноқонуний юрибди. Бу ҳақда Россия Федерал миграция хизмати раҳбари ўринбосари Анатолий Фоменко Давлат думасидаги музокараларда маълум қилди.

Фоменконинг айтишича, асосий муаммо шундаки, Россия билан виза жорий қилинмаган давлатлардан келган муҳожирлар қонуний бўлиши муддати тугагандан кейин, ҳаттоки ишга жойлашмаганига қарамасдан, ўз ватанига қайтишни истамайди. Ҳозирда Россияда бундай давлатлардан келган фуқаролар 9 млн га яқинни ташкил қилмоқда. Шу тариқа улар ноқонунийлар муҳожирлар туркумига ўтади.

“Бизнинг ахборот тизимимизнинг кўрсатишича, ҳозирда мамлакатда қонуний бўлиш муддатини бузган 3,7 млн дан кўпроқ одам бор”, деб айтди Фоменко.

Фоменконинг айтишича, бундай қоидабузарлар доимий даромад эга бўлмагани сабабли жиноятчилик билан шуғулланаётган бўлиши мумкин.

“Жорий йилда биз 395 минг қоидабузарга Россияга киришни ёпдик, ўтган йили бу рақам 570 минг кишини ташкил қилган эди. Бу биз қоидабузарларни “сиқиб чиқарганимизни” англатади. Вазият секин-аста соғломлашмоқда”, деб хулосалади ўз фикрларини Фоменко.