Россиянинг “Русская Холдинговая Компания” ЁАЖ Пекинда Қозоғистон-Россия-Беларусь пуллик автотрассасининг лойиҳасини намойиш қилди. Пекинда бўлиб ўтаётган Хорижий инвестициялар Хитой ярмаркасида (COIFAIR-2015) компаниянинг директорлар кенгаши аъзоси Мария Винниченко ТАСС ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда йўл 2019 йилда фойдаланишга топширилишини маълум қилди.

“Ҳозирда Тамбов вилоятида зарур йўл сотиб олинди, йил охиригача биз инвестицияларнинг умумий миқдорига аниқроқ баҳо бера оламиз. Ҳозирги баҳолашимизга кўра, лойиҳанинг умумий нархи 6 млрд доллардан ошиб кетмайди, бу пуллар ерни сотиб олиш ва йўлнинг ўзининг қурилишини ўз ичига олади”, деб айтди Винниченко.

Винниченконинг айтишича, йўл қурилиши 2017 йилда бошланади. Йўл Оренбург вилоятидаги, Россия ва Қозоғистон чегарасидаги “Сагарчин” автомобиль ўтказиш пунктидан бошланиб, Беларусь ва Смоленск вилояти чегарасидаги М1 федерал трассасига чиқиш билан якунланади. “Бу пуллик икки йўналишига эга йўл бўлиб, унинг умумий узунлиги 1956 км ни ташкил қилади ҳамда Россиянинг бир нечта регионидан ўтади”, деб таъкидламоқда Винниченко.

“Айни пайтда Россияда бу лойиҳанинг аналоглари йўқ. Осиёдан Европага 96 фоиз юклар Сувайш канали орқали ўтади. Бундай ташиш энг арзонга тушади, бироқ 45 кунга яқин вақтни олади, темир йўл транспортида эса бунга 15-25 кун сарфланади. Автомобиль йўлларида эса бундай ташишлар тўғри, тезлик катта бўлган йўналишнинг йўқлиги туфайли умуман онда-сонда амалга оширилади. Бизнинг лойиҳа Шанхайдан (Хитой) Гамбургга (Германия) юкларни 10-15 кунда етказиш имконини беради, бундан ташқари ташишлар темир йўл транспортидан арзонроққа айланади”, деб қўшимча қилиб ўтди Винниченко.