Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Санкт-Петербургда нобуд бўлган 5 ойлик болакай ҳақида фикр билдирар экан, тафтишга жалб қилинган идоралар ишни синчиклаб ўрганишини кафолатлади.

Гўдакнинг ота-онаси майда маъмурия ҳуқуқбузарликда айбланиб, ҳибсга олинган эди. Онадан ажратилган бола ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра вафот этди. Бу воқеа кенг миқёсли баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди.

“Гап хизмат вазифасини бажаришда эҳтиётсизлик туфайли бировнинг ўлимига сабаб бўлиши ҳақида кетмоқда. Бир пайтнинг ўзида бу ишни ИИВ, миграция хизмати ва соғлиқни сақлаш вазирлиги олиб бормоқда”, - маълум қилди Захарова.