Швайнштайгер "фашистик қўғирчоқ" ясашда ўзидан нусха олган компанияни судга берди

Спорт 23 Октябрь 2015 4727

«Манчестер Юнайтед» жамоасининг германиялик футболчиси Бастиан Швайнштайгер Гонгконгдаги қўғирчоқ ишлаб чиқарувчи компанияни судга берди. Бу компания фашист аскари Швайнштайгернинг кўринишини ўзида умумлаштирган қўғирчоқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани бунга сабаб бўлган. Бу ҳақда Guardian нашри хаба берди.

Хабарда айтилишича, футболчининг адвокатлари 30 сантиметрлик бу қўғирчоқнинг савдо расталаридан олиб ташланишига эришишмоқчи.

Ўз навбатида ишлаб чиқарувчи компания (Dragon in Dream) бу маҳсулоти яратилишига 31 ёшли футболчи прототип сифатида танланмагани, ўхшашликлар тасодиф эканини таъкидламоқда.

Уларнинг қайд этишларича қўғичоққа берилган Бастиан Германияга хос, немислар томонидан қўйиладиган ва кўп учрайдиган исмдир.

"Биз немисларни шундай кўринишда тасаввур қиламиз", дейди компания директори Патрик Чан.

Қайд этилишича, бу компания бундан олдин Биринчи Жаҳон уруши даври аскари, Иосиф Сталин ҳамда Жеймс Бонд кўринишидаги қўғирчоқларни ҳам ишлаб чиқарганди.

Бундан олдинроқ, Хитойда ташқи кўриниши "Манчестер Юнайтед"нинг германиялик яримҳимоячиси Бастиан Швайнштайгердан нусха олинган қўғирчоқ солдатлар ишлаб чиқарила бошлагани, бу эса футболчини ҳақоратлаш сифатида баҳоланаётгани хабар қилинганди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар