Тошкент метрополитени пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига Янги йил арафасида ўзига хос совға тайёрламоқда – йўловчилар учун ўзига хос дизайнга эга таркиб ишга туширилади. Toshkent Metropoliteni бошлиғи ўринбосари Абдулазиз Қосимов сўзларига кўра, янги таркиб 2015 йилнинг сўнгига қадар ишга туширилиб, Тошкент метросининг Ўзбекистон йўналиши бўйлаб ҳаракатланади.

Иллюстратив сурат. Бэтмобил. © Flickr

“У пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари муқаддам метрополитенда учратган поездлардан фарқ қиладиган ўзига хос дизайнга эга. Ҳозирда интерьер ва экстерьер деталларини охирига етказиш ишлари олиб борилмоқда”, - деди Қосимов Sputnik агентлигига.
Пойтахт метро таркибини модернизация қилиш лойиҳаси 2013 йилда бошланган эди. Қосимовнинг таъкидлашича, эски таркиблардан фақатгина ташқи корпуслар қолган бўлиб, улар ҳам ўзгача қиёфага келтирилган.

Модернизация жараёнида қўлланилаётган эҳтиёт қисмларнинг 30 фоизига яқини миллий корхоналарда ишлаб чиқарилган.
Янги поездни кўришга муваффақ бўлган гувоҳлардан бирининг айтишича, тўрт вагондан иборат таркиб бэтмобилга ўхшайди.