22 октябрь куни “Ёшлар” телеканалида эфирга узатилган “Нуқтаи назар” кўрсатувида Ўзбекистонда энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги масалалари муҳокама қилинди. Ёшлар ток-шоуси мавзунинг долзарблигини кўрсатиб бериб, бу борада иштирокчилардан фикр олишга интилди.

Кўрсатув телерадиоканал ҳамда “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” дастурининг қўшма ташаббуси билан ташкил этилди. Унда тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассислари, олимлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Экспертлар бундай телемулоқот фуқароларни долзарб масалалардан бохабар қилишда муҳим роль ўйнашини таъкидлаб ўтдилар.