Венада “Ал Қоида” террорчилик гуруҳини молиялаштиришда ҳамда унинг “Кавказ иморати” тармоғига алоқадорликда гумон қилинган икки нафар чечнистонлик суд қилинади, деб хабар қилмоқда The Local.

ОАВнинг маълум қилишича, 37 ёшли эркак киши бутун Европадан молиявий манба еғган ва уни курьер ёрдамида жангариларга етказган.
Пулларнинг бир қисми унинг ҳаммаслаги, 28 ёшли чечнистонликнинг хонадонида сақланган.
Агар иккала эркак айбдо деб топилса, уларга нисбатан 10 йиллик қамоқ жазоси қўлланиши мумкин.