Ўнлаб швейцар банклари АҚШ Адлия вазирлигига америкалик мижозларига пулларини хорижда яширишга ёрдам берганликлари ҳақида кўрсатмалар берди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.

WSJ мутахассислари Адлия вазирлигининг бу банклар жойлашган 40 та аҳоли пункти бўйича олинган ҳужжатларини таҳлил қилиб, солиқларни яширишнинг ва хорижий фирмалар томонидан ҳисоб рақамларни яширишнинг кўплаб методларига баҳо бердилар. Ўтказилган таҳлилга кўра, турли даражадаги жиноятчилар – халқаро банклардан тортиб кичик шаҳарлардаги ипотека кредиторларигача умумий ҳисобда 10 млрд доллардан кўпроқ маблағни яширишган.

“Кўплаб швейцар банклари ўзларининг бизнесларини кўплаб америкаликларга ўз маблағларини АҚШ солиқ бошқармасидан яширишга ёрдам беришда қурганлар”, деб айтмоқда Адлия вазирлиги вакилларидан бири.

Ноқонуний хатти-ҳаракатларни амалга оширганини тан олган фирмалар жиноий жавобгарликдан қочиш мақсадида солиқ бошқармасига умумий ҳисобда 360 млн доллар дан кўпроқ маблағ тўлаган. Ўз ҳисобини яширган 54 мингдан кўпроқ америкалик солиқ тўловчилар умумий ҳисобда 8 млрд доллар тўлаган.

Маблағларни солиқлардан яширишда Credit Suisse (2,5 млрд доллар) етакчи бўлди, 2- ва 3-ўринни UBS (780 мл доллар) ва Leumi ($360 млн) банклари эгаллади.