Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистоннинг газ экспортида Россиядан Хитойга юзланаётганини айтди

Иқтисодиёт 23 Октябрь 2015 4578

Халқаро валюта жамғармаси 2016 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши башоратларини 7 фоиз даражасида сақлаб қолди. Шунингдек, у Ўзбекистон газ экспортида муваффақиятли равишда Россиядан ХХРга “юзлангани” таъкидланди.

“Ўзбекистон ҳақида гапирар эканмиз, унинг табиий газ экспорти Россиядан кўпроқ ҳақ тўлайдиган Хитойга йўналиш ўзгартирди, бу углеводородларга халқаро нархларнинг тушиши таъсирини бироз юмшатишга имкон беради”, - дейилади ташкилотнинг яқинда чоп этилган минтақавий иқтисодиёт истиқболлари бўйича ҳисоботида.
2015 йил якунларига кўра, ташкилот мутахассисларининг фикрига кўра, Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 6.8 фоизни ташкил қилади.

Кўпроқ янгиликлар