Хитойнинг Ганьсу вилоятида яшовчи киши Буюк Британия қироллик оиласига тегишли муҳташам карета кўринишидаги от-арава учун 14 минг доллар сарфлади. Бу ҳақда Shanghaiist хабар берган.

Қиролича Елизаветанинг Diamond Jubilee State Coach номли ҳақиқий каретаси Фреклингтон устахонаси томонидан ясалган, унинг учун 250 минг доллар маблағ сарфланган. Карета ойна кўтаргич мосламаси гидравлик стабилизаторлар билан таъминланган.

Қайд этилишича, хитойликнинг каретаси қироличаники билан тенглаша олмасада, у ўз харажати учун афсусланмаяпти. У ўз каретаси билан Хитойдаги турли маросимларда хизмат қилиш орқали 200 доллар ишлаб топмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хитой раҳбари Си Цзиньпинь Буюк Британияга 4 кунлик сафар уюштирган, қиролликда уни императорлардек кутиб олишган, раис қироличанинг ҳашаматли каретасида сайр қилганди.