Япония ва Туркманистон энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақида келишувни имзолади. Келишув доирасида умумий миқдори 18 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Япония бош вазири Синдзо Абэ ўзининг Ашхободга ташрифи вақтида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Ҳужжатда Туркманистон Япониянинг мамлакатдаги газ инфратузилмасини ривожлантириш ва иссиқлик электр станцияларининг қурилишидаги иштирокига ижобий муносабатдалиги айтилган, деб хабар бермоқда Япониянинг NHK телеканали. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов давлатлар иқтисодий муносабатларни ривожлантираётганини таъкидлаб ўтди, улар эса ўз навбатида нефть, газ ва кимё соҳасидаги йирик лойиҳаларда ўз аксини топади.

Туркманистон Абэ Марказий Осиё давлатлари бўйлаб сафарида ташриф буюрган биринчи давлат бўлди. Бундан бир кун олдин, 22 октябрда Абэ Мўғилистонда бўлди. Абэ сафари давомида, шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюради. Япония бош вазирининг сафаридан асосий мақсад – у минтақа давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамламоқчи.