AP: Россиянинг Суриядаги кампанияси қочқинларни руҳлантирмоқда

Жаҳон 24 Октябрь 2015 5946

Қарийб бир ойдан бери давом этаётган Россия авиациясининг Сурияда террорчиларга қарши авиазарбалари Суриядаги фуқаролик урушидан яширинишга мажбур бўлган қочқинларни маънан руҳлантирмоқда, деб ёзмоқда Associated Press агентлиги.

Россия Венада АҚШ, Саудия Арабистони ва Туркия билан музокаралар ўтказди ва ҳали ҳам Суриядаги ихтилоф Башар Асад ва Сурия халқи иштирокида ҳал қилиниши кераклигини талаб қилмоқда.

Латақия вилояти пойтахти яқинида яшаётган қочқинлар Россия президенти Владимир Путиннинг Суриядаги хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашмоқда.

“Мен Россия ёрдамида бизнинг ҳарбийлар олдинги силжиб, террорчиларни ер тишлатишларига ва биз уйимизга қайта олишимизга умид қиламан”, деб айтди жиддий жароҳатдан кейин қочқинлар лагерига тушиб қолган суриялик ҳарбий Аҳмад Аттан.

Шунингдек, суриялик аскарлар ва уларнинг оилалари ҳам Путинни қўллаб-қувватлашларини билдириб ўтдилар.

Кўпроқ янгиликлар