АҚШ президенти Барак Обама Республикачилар партияси вакилларини интернетда машҳур мем Баджаҳл мушукчага қиёслади, деб маълум қилди ABC News телеканали.  

“Нима учун бу республикачи сиёсатчилар АҚШга нисбатан бунчалик тушкунлик кайфиятида бўлмаса? Сезганмисиз? Мен уларнинг тунгликларини назарда тутяпман. Улар худди Баджаҳл мушукчага ўхшайдилар”, деб айтди Обама Вашингтонда бўлиб ўтган демократчи аёллар анжуманида ва баджаҳл мушукчанинг юз ифодасини тасвирлаб берди.  

“Уларга ишонадиган бўлсак, ҳаммаси даҳшатли тус олган. Гўёки биз фалокатга маҳкум бўлгандек”, деб қўшимча қилди Обама. 

Аввалроқ Тюссо хоним музейида Баджаҳл мушукчанинг мумдан ишланган ҳайкали пайдо бўлиши маълум қилинганди.