БМТ Дамашқ яқинида қамалда қолган ҳудудларда яшовчи сурияликларга хатолик туфайли яроқлик муддати ўтиб кетган печенье юборди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди.

Хато туфайли Суриянинг Забаданий ва Мадайя шаҳарларига 650 та қути келган, улардан 320 тасида печенье бўлиб, уларнинг яроқлик муддати сентябрда тугаган бўлган.

“Бу ҳолат юклаш пайтида инсон томонидан йўл қўйилган хатолик натижасида юз берганини тасдиқлашимиз мумкин”, деб айтди БМТнинг Суриядаги координатори Ёқуб ал-Хилло.

Ал-Хиллонинг таъкидлашича, БМТда ушбу ҳолат юзасидан иш олиб борилмоқда.