БМТнинг 70 йиллиги муносабати билан Ер юзидаги кўплаб бинолар кўк рангда ёритилади

Жаҳон 24 Октябрь 2015 1695

24 октябрь куни БМТнинг 70 йиллиги муносабати билан дунёнинг 60дан ортиқ мамлакатида “Дунёни БМТнинг кўк рангига бўя” кампанияси бўлиб ўтади.

Акция доирасида 200дан ортиқ бино, ҳайкал ва кўприклар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий ранги – кўк рангда ёритилади.

Ушбу акция Янги Зеландияда старт олади, сўнгра Австралиядаги Сидней опера театрини ёритиш билан давом эттирилади. Кўк рангда ёритиладиган бинолар ичида Санкт-Петербургдаги Эрмитаж ҳамда Петропавлов қалъаси, Нью-Йоркдаги Эмпайр Стейт Билдинг, Буюк Хитой девори, Гизадаги пирамидалар ва бошқалар мавжуд.

Нью-Йоркдаги БМТ штаб-квартираси бир кун олдин, 23 октябрь куни байрамона кўринишга кирган. 

Кўпроқ янгиликлар