Буюк Британияда фаолият юритувчи TalkTalk телекоммуникация компанияси фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни ўғирлаганлар улардан фойдалана олмасликларини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ компания сайти номаълум хакерлар томонидан бузилгани ва оқибатда жиноятчилар компания мижозларининг исмлари, адреслари, банк карточалари рақамлари ҳақидаги ва бошқа шахсий маълумотларни ўғирлаган бўлишлари мумкинлиги маълум қилинганди.

Компанияда 4 млндан кўпроқ фойдаланувчига тегишли маълумотларнинг ўғирланишига олиб келган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган номаълум шахсдан товон пули тўлаш талаби олингани маълум қилинди.

Компанияда ўғирланган маълумотлар мижозларнинг ҳисоб рақамларидан маблағларни ўғирлаш учун етарли эмас деб ҳисобламоқдалар, чунки жиноятчилар ўғирлаган молиявий маълумот ҳажми дастлаб ўйлангандан анчагина камроқни ташкил қилади.