Россия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Фабио Капелло ўз мураббийлик фаолиятини МЛСда давом эттиришни режалаштирмоқда.

69 ёшли мутахассис МЛСнинг бир неча жамоалари билан музокаралар олиб бормоқда. Ҳозирда жамоалар номи сир тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, РФИ жорий йилнинг июль ойида Капелло билан шартномани бекор қилган эди. Турли маълумотларга кўра, товон пули 6 млндан 20 млн евро миқдордаги маблағни ташкил этган.