Бироз аввал Россиянинг "Биринчи" каналида "Голос. Дети" шоусининг учинчи мавсумини суратга олиш ишлари бошланди. Кўрсатув қишда намойиш этила бошлашига қарамай, ҳозирдан унда томошабинларни қизиқтирадиган воқеалар кўп бўлиши маълум бўлмоқда.
Шоуда 13 ёшли бўйи бор йўғи 98 см бўлган бола - Данил Плужников иштирок этади.

Кўрсатув иштирок этиш Данил учун осон кечмади. Саҳнага чиқишда уни кўрсатув ходимлари қўлларида олиб чиқишди, оғир бўлган микрофонни гарнитурага алмаштиришди. Шундай бўлса-да, иштирокчи барчани ҳайрон қолдиришга муваффақ бўлди.

Иштирокчи ўзининг ҳаяжонга берилмаганини айтди.

"Мен ҳеч нимадан қўрқмадим. Фикримни бир жойга жамладим ва чиқдим. Қўшиқни куйлаганимда залдаги мухлислар жуда яхши кутиб олишди. Мен буни кутмаган эдим", – деди Данил.