Ҳар қандай ижтимоий тармоқдан фойдаланувчи қозоғистонликка бир ярим ойлик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин, қачонки унинг саҳифасига бошқа биров томонидан экстремистик руҳда изоҳ ёзиб қолдирилса. Бу хабар мамлакатда интернетдан фойдаланувчиларнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда 31 канал.

Қозоғистонлик фаол интернет фойдаланувчи Артём Лоскутовнинг қачонлардир ўз интернет-ресурси бор эди. Ҳозир у интернетдаги ўзга саҳифаларга кириб, у ердаги ижтимоий мавзуларни муҳокама этишни ёқтиради. Уни экстремистик руҳда ёзиладиган изоҳлардан ўз саҳифасини масълуият билан асраши лозим маъносидаги янги қонун ҳайратга солди.

«Бу барибир кираверишида ёмон сўз ёзилган касалхонага одамларни чорлашга ўхшаш нарса бўлиб қоляпти», — деди Лоскутов. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар кўп маълумот айланадиган жой ҳисобланади. Агар у ерда шубҳали фикрлар қолдирилса, саҳифа эгасини 90 кунлик қамоқ жазоси кутади, дейилади маълумотда.