Испаниядаги Castrillo Matajudios қишлоғи ("Кастилия яҳудийларига ўлим") номи аҳолининг катта қисми қарорига кўра ўзининг оригинал номига ўзгартирилди ва Castrillo Mota de Judios ("Кастилия яҳудийлари тепалиги") номини олди.

Associated Press нашри хабарига кўра, бу қишлоқ номи 1492 йилда Фердинанд II Арагонский ва Изабелла Католик ўртасида тузилган, яҳудийларнинг католик динига ўтишини назарда тутадиган Альгамьрский эдикти туфайли бўлган воқеалар туфайли 1627 йилда ўзгарган. Бу эдикт бўйича католик динини қабул қилмаган яҳудийлар Испанияни тарк этишлари керак бўлар, бунга амал қилмаганлар инквизация судларида қийноқларга учраб ҳалок бўлишар эди.

Қишлоқ номининг ўзгартирилиши бўйича ўтказилган расмий маросимда Исроилнинг Испаниядаги элчиси иштирок этган ва бу ғояни қўллаб-қувватлаган қишлоқ аҳолисига ўз миннатдорчилигини билдирган.