Таниқли италиялик собиқ футболчи Фабио Каннаваро Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” футбол жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.

42 ёшли мутахассис клуб билан 8 ойга мўлжаллаган шартнома тузди. Шартнома лозим топилса, яна икки йилга узайтирилиши мумкин.

“Ал-Нарс” клуби айни пайтда Саудия Арабистони чемпионатида 7-ўринда кетмоқда.