Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 24 октябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Туркманистон президенти Япония бош вазири билан музокаралар ўтказди>>

23 октябрда Ашхободда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов ва Туркманистонга биринчи марта расмий ташриф билан келган Япония бош вазири Синдзо Абэ ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Песков Суриядаги террорчилик муаммосини фақатгина ИШИДга тақашни соддалик деб атади>>

Россия президенти Владимир Путин матбуот котиби Дмитрий Песков Суриядаги террорчилик муаммосини фақатгина ИШИДга тақашни соддалик деб айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Патрисия” тўфони тезлиги 300 км/соатга яқинлашмоқда>>

Мексика соҳилларига етиб келган “Патрисия” тўфони шамолининг максимал тезлиги турли маълумотларга кўра, 270-297 км/соатга етган.

Суриядаги жанглар давомида яна бир эронлик генерал ҳалок бўлди>>

Сурияда ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган Ислом инқилоби муҳофазаси Корпуси (ИИМК) генералларидан яна бири Ризо Ҳоварий жанг вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фарс ахборот агентлиги хабар тарқатган.

2015 йил сўнгги 136 йил ичидаги энг иссиқ йил деб топилди>>

2015 йилнинг январь-сентябрь ойлари оралиғида океан усти ҳамда қуруқликдаги ўртача ҳаво ҳарорати 136 йил ичидаги энг юқори кўрсаткични қайд этди.

Кремль: АҚШ ва унинг иттифоқчилари Асад ўрнига террорчиликка алоқаси бўлмаган бирорта номзод топа олмади>>

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Сурия президенти Башар Асад ўрнига унга қарши курашаётган кучлар орасидан террорчиликка алоқаси бўлмаган бирорта номзод топа олмади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков британ телеканалларидан бирида берган интервьюсида айтиб ўтди.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифасида экстремистик руҳдаги изоҳлар бўлишига йўл қўйган қозоғистонликларга қамоқ жазоси тайинланиши мумкин>>

Ҳар қандай ижтимоий тармоқдан фойдаланувчи қозоғистонликка бир ярим ойлик қамоқжазоси тайинланиши мумкин, қачонки унинг саҳифасига бошқа биров томонидан экстремистик руҳда изоҳ ёзиб қолдирилса. Бу хабар мамлакатда интернетдан фойдаланувчиларнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда 31 канал.

Фабио Капелло фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин>>

Россия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Фабио Капелло ўз мураббийлик фаолиятини МЛСда давом эттиришни режалаштирмоқда.

Бош Ассамблея БМТ ташкил топганининг 70 йиллиги муносабати билан декларация қабул қилди>>

БМТ Бош Ассамблеяси халқаро ташкилот Устави кучга кирганига 70 йил тўлиши муносабати билан декларация қабул қилди.

Ассанж: Google Ҳиллари Клинтоннинг сирли қуроли>>

WikiLeaks сайти Жулиан Ассанжнинг қайд этишича, Google сирли равишда АҚШ президентлиги учун Демократлар партиясидан ўз номзодини қўйган Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаб келмоқда. 

Шиндзо Абэ Тожикистон президенти билан учрашди>>

Япония бош вазири Шиндзо Абэ 24 сентябрь куни Марказий Осиё давлатлари бўйлаб сафари доирасида Тожикистонга етиб келди.

Brent туридаги нефть нархи 48 доллардан ошди>>

23 октябрь кунги савдоларга кўра нефть нархида кўтарилиш кузатилди. Бунда Европа Марказий банкининг қўллаб-қувватлаши сабаб бўлган. Шунга қарамай, кучли доллар ҳамда бозордаги нефтнинг кўплиги нархларнинг паст даражада бўлишини сақлаб турибди.

Пеле: Мен ҳали 1970 йилги Пеледан зўрроқ футболчини кўрганим йўқ>>

23 октябрь куни 75 ёшини нишонлаган Пеледан испаниялик журналистлар интервью олишди.

Покистон жанубидаги портлаш натижасида 16 киши ҳалок бўлди>>

Покистон жанубида жойлашган Синд вилоятидаги шиалар маросимидаги портлаш натижасида 16 киши ҳалок бўлди, деб маълум қилмоқда маҳаллий ОАВ маълумотига таянган ҳолда Reuters.

БМТнинг 70 йиллиги муносабати билан Ер юзидаги кўплаб бинолар кўк рангда ёритилади>>

24 октябрь куни БМТнинг 70 йиллиги муносабати билан дунёнинг 60дан ортиқ мамлакатида “Дунёни БМТнинг кўк рангига бўя” кампанияси бўлиб ўтади.

Обама ИШИДга қарши коалициянинг янги махсус вакилини тайинлади>>

АҚШ президенти Барак Обама ИШИДга қарши курашда АҚШ бошчилик қилаётган коалициянинг АҚШ президенти янги махсус вакили этиб Бретт Макгеркни тайинлади, деб хабар бермоқда Reuters Оқ уй маълумотига асосланиб.

AFP: Нигериядаги яна бир теракт натижасида 27 киши ҳалок бўлди, 96 нафар киши жароҳат олди>>

Нигерия шарқида жойлашган Йола шаҳридаги масжидда юз берган портлаш натижасида 27 киши ҳалок бўлди, 96 нафар киши эса жароҳатланди, деб маълум қилмоқда AFP.

Европа Иттифоқида Эроннинг Сурия бўйича музокаралардаги иштироки қўллаб-қувватланди>>

Европа Иттифоқининг хоррижий ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини Европа Иттифоқи Эроннинг Суриядаги ихтилофни ҳал қилиш бўйича музокаралар жараёнидаги иштирокини қўллаб-қувватлайди, деб айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди. 

Украина ташқи ишлар вазири: Россияга қарши ҳарбий ҳаракатларга ҳеч ким жазм қилмайди>>

Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин Украинанинг “Сегодня” нашрига берган интервьюсида Россия билан уруш бошлаш эҳтимоли ҳақидаги гапларга изоҳ бериб ўтди.

Немцовнинг ўлимида айбланаётган Дадаев Путиндан уни Сурияга жанг қилишга юборишни сўради>>

Россиялик сиёсатчи Борис Немцовнинг қотиллигида айбланаётган чеченистонлик собиқ ҳарбий Заур Дадаев Россия президенти Владимир Путин номига уни зарурат туғилганда Сурияга жанг қилишга юборишни сўраб мактуб йўллади.

Москва-Теҳрон сайёҳлик поезди Ўзбекистон ҳудудидан ўтади>>

2016 йилда Москвадан Теҳронга сайёҳлик поезди йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.