Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 24 октябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Япония бош вазири Тошкентга етиб келди>>

24 октябрда кечки пайт Ўзбекистонга расмий ташриф билан Япония бош вазири Шиндзо Абэ етиб келди

Шиндзо Абе: Мазкур ташрифим Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги тарихий ва инсоний алоқаларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилади>>

Япония бош вазири Шиндзо Абе ўзининг Ўзбекистонга расмий ташрифи арафасида “Жаҳон” ахборот агентлиги саволларига жавоб берди.

Польша билан яратилган янги қўшма корхона Ўзбекистонда йўлларни таъмирлаш билан шуғулланади>>

Ўзбекистонда бирданига иккита Ўзбекистон-Польша қўшма корхонаси очиш режалаштирилмоқда. Улардан бири деярли ташкил этиб бўлинган ҳамда йўлларни таъмирлаш билан шуғулланади, иккинчиси эса тоғ-кончилиги соҳасида фаолият олиб боради. Бу ҳақда Польшанинг Тошкентдаги элчихонаси савдо ва инвестицияларга кўмак бериш бўлимидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Sputnik нашри маълум қилди.  

Тошкент метроси лойиҳачилари “енгил метро” лойиҳаси устида иш олиб боришмоқда>>

Тошкент метросининг Сирғали линияси қурилиши билан “Метролойиҳа” лойиҳалаш институти шуғулланмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Today нашрига “Тошкент метрополитени” ДУК бош муҳандиси Бахтиёр Ғуломов маълум қилди.

Ўзбекистонлик курашчилар Россиядаги турнир совриндорлари бўлишди>>

Ўзбекистонлик курашчилар Доғистондаги Қизилюрт шаҳрида ўтказилган эркин кураш бўйича IX халқаро турнирда совриндорлар сафидан ўрин олишди.

«Минор» масжиди гумбазини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда (фото)>>

Тошкентдаги «Минор» жомеъ масжиди гумбазини таъмирлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берган.

ХВЖ Ўзбекистон газ экспортини Россиядан Хитойга йўналтирганини муваффақиятли деб атади>>

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон ЯИМнинг 2016 йилдаги ўсиши башоратини 7 фоиз даражасида қолдирди. Бунга узоқ муддатли газ етказиб бериш Россиядан Хитойга ўз вақтида йўналтирилгани сабаб бўлди. Бу ҳақда 23 октябрь куни эълон қилинган минтақа сиёсати истиқболларига оид ҳисоботда сўз юритилган.

Ўзбекистонда 2016 йилдан “Устюрт” газ-кимё мажмуаси ўз фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда>>

Ўзбекистон кимё саноати ривожланишда давом этмоқда. Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигида яратилаётган 4 млрд долларлик “Устюрт” газ-кимё мажмуаси 2016 йилдан ўз фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда. Бу мажмуада полиэтилен ва полипропилен ишлаб чиқарилади. Мажмуа қурилиши 2012 йилда бошланган эди.

Ўзбекистонлик чегарачилар қирғизистонлик контрабандачини жароҳатлашди>>

Ўзбекистонлик чегарачилар Қирғизистон ҳудудида ноқонуний молларнинг кириб келишини тўхтатиб қолишди.

Ўзбекистонда ноқонуний текширишлар миқдори 1 йил ичида 1,9 баравар камайди>>

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2015 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистонлик боксчи Ахрор Миролимов профессионал рингдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди>>

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган ўзбекистонлик Ахрор Миролимов (16-2, 13 KO) бугун, 24 октябрь куни Жаррел Миллерга қарши рингга кўтарилди. Ушбу жанг АҚШнинг Аризона штати Финикс шаҳрида ташкил этилган бокс оқшоми доирасида бўлиб ўтди.

Паркентда ИШИД варақаси тарқатган ўсмир 9 йилга озодликдан маҳрум этилди>>

Суд маҳкамалари Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги коллеж собиқ ўқувчиси Фирдавс Салимовни коллеж ҳудудида ИШИД варақаси тарқатганликда айблаб, ҳукм чиқарди.

Юқори Чирчиқда қалбаки спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчилар қўлга олинди>>

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқда туманида истиқомат қилувчи фуқаролар Азиз Иброҳимов ва Раҳмат Умидовлар қалбаки алкогол ичимликлар ишлаб чиқаришда айбланиб, қўлга олинди.

Пекинда ШҲТ МККнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди>>

2015 йилнинг 20-23 октябрь кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида 2та йирик гиёҳванд моддалар партияси қўлга олинди>>

Ўзбекистонлик чегарачилар кейинги бир неча кун ичида Тожикистондан Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган юк поездларини текшириш чоғида 2та йирик гиёҳванд моддалар партиясини қўлга олишди. 

Ўзбекистондан Қирғизистонга катта миқдорда валюта олиб ўтилиши тўхтатиб қолинди>>

Боткент вилоятида Қирғизистон фуқароси катта миқдордаги валюта билан қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегараларини қўриқлаш хизмати маълум қилган.

Москва-Теҳрон сайёҳлик поезди Ўзбекистон ҳудудидан ўтади>>

016 йилда Москвадан Теҳронга сайёҳлик поезди йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Хонандалар Дилсўз ва Фаррух Раимов 4 йил олдин турмуш қуришгани маълум бўлди>>

Ижтимоий тармоқларда ҳамон хонандалар Дилсўз ва Фаррух Раимов атрофидаги ғийбатлар давом этмоқда.