Малайзияда интернет орқали ИШИДга хайрихоҳлик қилган аёл 2,5 йилга қамалди

Жаҳон 24 Октябрь 2015 1790

Малайзия Олий суди ижтимоий тармоқдаги аккаунти орқали ИШИДни қўллаб-қувватлаган ва тарғиб қилган фуқарога нисбатан 2,5 йиллик қамоқ жазосини тайинлади. Бу ҳақда "Стар" нашри хабар берган.

Полиция шу йилнинг апрелида 55 ёшли Азиза Юсуфни ҳибсга олганди. Ундан компьютер ва мобил телефон мусодара қилинган.

Терговда аниқланишича, у Facebook ижтимоий тармоғида 2та саҳифа юритган: бири ўз номида, иккинчиси қизи номида.

У бу саҳифаларга ўзининг Суриядаги ИШИД сафига бориб қўшилган ўғли ҳақида маълумотлар ва суратлар жойлаштирган.

Бундан ташқари, унга ИШИДни тарғиб қилувчи маълумотларни тарқатганлик айби қўйилган.

Кейинроқ маълум бўлишича, унинг ўғли, Абу Убайдаҳ лақабли жангари Суриядаги жанглар вақтида ўлдирилган.

Малайзияда бироз олдинроқ, ўз телефонида ИШИД рамзи - қора байроқ тасвирини олиб юрган ҳарбий 7 ойга қамалганди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар