ИШИД жангарилари Ҳалабдан жануби-шарқ томондаги йўлни босиб олишди ва Сурия армиясини таъминотдан узиб қўйишди. Бу ҳақда Суриянинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши маълумотларига таяниб Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Террорчилар 23 октябрда Ҳалабнинг шимолий қисмидан жануби-шарқий томон иккита миналаштирилган автомобилни портлатиб ҳужум бошлашди.

Жангариларнинг таъкидлашича, улар Ҳалаб яқинидаги йўлни босиб олишган.