Суриянинг Ҳалаб шаҳри яқинида “Жибҳад ан-Нусра” террорчилик гуруҳи етакчиси, мисрлик Сулаймон ал-Масрий йўқ қилинди, деб хабар бермоқда вазиятдан хабардор бўлган манбага иқтибос келтирган ҳолда Sputnik нашри.

Манба маълумотларига кўра, террорчи Тол-ал-Карсаний аҳоли пункти ҳудудидаги жанговор ҳаракатлар давомида ўлдирилди.

Аввалроқ Сурияда “Ал-Қоида” таркибига кирувчи “Хурасон” гуруҳи етакчиларидан бири Санафи ан-Насра ўлдирилгани маълум қилинганди.