“Афросиёб” газетаси ота-оналарни яна бир бор мактаб ўқувчиларининг қандай овқат еяётгани масаласига тўхталиб ўтди.

Мақола муаллифи ота-оналарни фарзандига пул бераётганда уларга гамбургер, хот-дог каби егуликлардан сақланишни эслатиб қўйиши лозимлигини уқтирди.

Таъкидланишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги республика давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг 2010 йил 18 сентябрда қабул қилинган “Республика умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг хавфсиз овқатланишини ташкил қилишни таъминлаш тўғрисида”ги қарори асосида мактаб ошхоналарида фаст-фуд таомлари сотилиши тақиқланган.

Шунга қарамай, республиканинг барча ҳудудларидаги мактабларда бундай турдаги овқатлар жуда кенг тарқалмоқда. Шу боис мақола муаллифи ота-оналарни огоҳликка чақирди.

“Сизнинг болангиз мактаб ошхонасидан зарарли маҳсулотларни сотиб олмаслигига ишонч ҳосил қилинг”, - деб таъкидлади журналист.