Тошкентдаги «Минор» жомеъ масжиди гумбазини таъмирлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, 17-18 октябрь кунлари ёққан ёмғирлар натижасида масжид гумбазидаги кўк рангли қопламаларнинг бир қисми тўкилиб тушганди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тузилган ишчи гуруҳ ҳодиса жойига етиб бориб, масжидга етган зарарни ўрганиб чиққан.

Маълумот учун, 2013 йили бошланган масжид қурилиши ишлари 1 йил давом этиб, 2014 йил 1 октябрь кунида фойдаланишга топширилганди.