2016 йилда Москвадан Теҳронга сайёҳлик поезди йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Тhe Financial Times нашри маълумотига кўра, 9675 км масофани ташкил қиладиган бу йўналишнинг бир қисми Ўзбекистон ҳудудидан ўтади.

Бу лойиҳани амалга ошириш бўйича Golden Eagle компанияси иш олиб бормоқда.

"Буюк Ипак йўли" ўтган йўллар бўйлаб ўтадиган бундай поездда сайёҳлар 13595 евро сарфлаб, 14 кун давомида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳудудларида бўлишлари мумкин. Бу саёҳат таркибига Москвадаги меҳмонхонада бир кун, Теҳрондаги меҳмонхонада 2 кун тунаш ҳам киради", дейилади хабарда.